Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудида 38,5 гектар майдонда 351 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига “HENGYUAN CEMENT” цемент ишлаб чиқариш хорижий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудида 38,5 гектар майдонда 351 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига “HENGYUAN CEMENT” цемент ишлаб чиқариш хорижий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Хитой халқ Республикасидан корхона раҳбарлари, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари шунингдек турли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Корхонанинг ишлаб чиқариш дастгоҳлари Хитой давлатидан олиб келинган бўлиб, йилига 3 млн тонна юқори сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, йиллик экспорт қуввати 70 млн долларни ташкил қилади. Корхонада 600 та янги иш ўринлари яратилди.
Кейинги йилларда бу каби йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, аҳоли бандлиги ва юртимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.