"АҲМАД КАМОЛОВ ДАЛАСИ" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ПАХТАКОРЛАРГА ТЎЙ ҚИЛИБ БЕРДИ
11.10.2023 - 21:25Орзи Маҳмудов ҳудудидаги Фарруҳ Аҳмедов раҳбарлик қилаётган “АҲМАД КАМОЛОВ ДАЛАСИ” фермер хўжалиги аъзолари ҳар йили пахта режасини бажариб келади. Бу йил 49 гектар майдонда етиштирилган пахтадан биринчи теримда 40 центнер ҳосил олишга эришди ва режани ортиғи билан бажарди.