Сайёр қабул – халқ билан очиқ ва фаол мулоқот
09.06.2022 - 21:25Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш уларнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Айнан шу мақсадда бугун вилоят ҳокими бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Каттақўрғон туманидаги “Ёшлик истироҳат боғи”да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.