Каттақўрғон туманида пилла режаси ортиғи бажарилиб, аҳоли хонадонларига қарийб, 9 миллиард сўмга яқин маблағ кириб борди.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани пиллакорлари зафар маррасига етиб келдилар. Вилоятда биринчилардан, республикада ҳам олдингилар қаторида давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан бажарилди. 4786 та хонадонларда 6100 қути қурт уруғидан 348 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси йиғиб олинди. Бунинг натижасида пилла етиштирувчиларнинг хонадонларига қарийб, 9 миллиардга яқин маблағ кириб борди.

Пилла режасини ортиғи билан Марди Султонов, Элмурод Қурбонов ва Охунбобоев ҳудудлари пиллакорлари бажарди.

Қабул манзилгоҳларидагилар каттақўрғонликлар топширган ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган шойи атласга айланади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM