Янгиликлар

Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро поезд чипталарининг нархи пасайтирилди

1 октябрдан Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги сабабли чипта нархи мос равишда пасайтирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишли.

МИННАТДОРЧИЛИК

2018 йилда кўкрак саратони касаллиги билан оғриб, бошимга оғир ташвиш тушди. Даволаниш учун моддий аҳволимизнинг яхши эмаслиги дард устига чупқон эди. Дардимни кимга айтишимни билмасдан, умид ва ишонч билан туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов муаммоимни тўғри қабул қилиб, тезда зарур чора-тадбирларни қўллади. Моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилишига ўзи бош-қош бўлди. Аллоҳга беадад шукур, ғамхўр ва инсонпарвар ҳокимимиз сабабчи бўлиб, дарддан фориғ бўлдим. Бугун оилам бағрида бахтиёр умргузаронлик қилмоқдаман. Бунинг учун шахсан туман ҳокими А.

ЭЪЛОН!

Каттақўрғон туманидан рўйхатдан ўтган, 6 ой ва ундан ортиқ давр давомида фаолият юритмасдан келаётган иловада номлари келтирилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори талабига ҳамда ­Катта­қўрғон туманлараро иқтисодий судининг тегишли ҳал қилув қарорларига асосан тугатилмоқда. Шу сабабли уларга тегишли бўлган субъект Низоми, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда муҳр ва тамғалари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM