Ҳамжиҳатлик самараси
19.11.2019 - 15:18Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш ва унинг олдини олиш мақсадида ушбу хавфга қарши курашиш бўйича дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар "замонавий қуллик", яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли.