Янгиликлар

"Ҳар кунинг бўлсин, Наврўз!" Тумандаги Мойбулоқ аҳоли массивида ана шу шиор остидаги умумхалқ байрами кенг нишонланди

Кўклам нафаси... Саҳарларнинг таровати ўзгача. Тонгларни майин шаббодаю анчадан буён қулоғимизга чалинмай қолган сайроқи қушларнинг дилга қувонч улашгувчи овози билан қарши олмоқдамиз. Қийғос гуллаган бодому ўрик шохларига боқиб, асаларининг у гулдан бу гулга қўниб, аллақачон ҳаракатга тушиб қолганидан завқланиб кетади киши. Кимдир кўчат ўтқазишга чоғланган, кимдир майса ундирмоқда, қавм-қариндош, маҳалла аҳли катта-катта дошқозонлар атрофида сумалак тайёрлашга ошиққан.

Image_tadbir: 

Ўксик қалблар мурувватдан мамнун

Азалий қадриятларимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз, ота-боболаримизнинг орзу-умидлари, ўтмиш ва бугунимизни ўзида мужассам этган қутлуғ шодиёна — Наврўзи олам яқин. Юртимизда кўклам нафаси уфуриб турган паллаларданоқ ушбу улуғ айёмга тадорик кўра бошлаймиз.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM