Редискадан 7 миллион, қулупнайдан 20 миллион сўм, асосий экинлар энди сотиляпти: 2,5 сотих ҳовлидан яхшигина даромад кўраётган деҳқон хонадонида
25.04.2023 - 12:06Каттақўрғон тумани Қумоқ маҳалласида яшовчи Бекзод Эрниёзов томорқачиликдан келаётган даромад орқали рўзғор тебратяпти. Ҳовлисидаги қўлбола иссиқхонада бир вақтнинг ўзида тўрт маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган. Унга турмуш ўртоғи Гулчирой Шерова ёрдам беради.