МУНДИЁНДА “ШОХ САРОЙ” МАЖМУАСИ ИШГА ТУШДИ
15.08.2020 - 18:39Бугун тумандаги Мундиён маҳалласи Сарой қишлоғида ҳам ёш келин-куёвлар ҳамда ёшлар иштирокида турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш йўналишида хизмат кўрсатишга мўлжалланган “SHOH SAROY” мажмуаси ўз иш фаолиятини бошлади. Мажмуада расм тушиш, музқаймоқ еб, яхна ичимликлар ичиш, мароқли ҳордиқ чиқариб ўзаро суҳбат қуриш учун барча шароитлар яратилган.