1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон БАХРАМОВнинг байрам табриги
01.10.2020 - 09:56Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Шу инсонлар борки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.