АЁЛЛАР ДОИМО ҒАМХЎРЛИКЛАР ОҒУШИДА БЎЛМОҒИ ШАРТ
13.08.2021 - 14:27Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.Айниқса,аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз ўзбек халқининг ажойиб фазилатларидан ҳисобланади. Донолар айтганидек, аёл-аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, оқ сути билан унинг юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидойи инсондир. Бундай инсонлар доимо иззат-ҳурматда бўлишга муносиб.