КАТТАҚЎРҒОНДА ЎТГАН ОЛТИ ОЙ МОБОЙНИДА 253 МИЛЛИАРД СЎМЛИК САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ
16.08.2021 - 11:25Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади.