630 ТА ОИЛАГА 695 МИЛЛИОН СЎМ МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА
20.08.2021 - 16:33Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Каттақўрғон туманида "Темир дафтар"даги 630 та оилаларнинг 18 ёшгача бўлган 1391 нафар фарзандларига 695 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.