Анъанага кўра, энг улуғ байрам - мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида туманимизда истиқлол йилларида, жумладан, кейинги 3-4 йилда ишлаб чиқариш, хизмат соҳалари ва маданий-маърифий жабҳаларда эришилган натижалар, амалга оширилган лойиҳалар, қўлга киритилган ютуқлар, фойдаланилмай қолган имкониятларни таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгиламоқдамиз. Бунда албатта, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетаси бош муҳарририга берган "Янги Ўзбекистон-демократик ўзгаришлар, кенг имконият ва амалий ишлар мамлакати" мавзуидаги интервьюсининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда фикрларимизни баён қиламиз.