Каттақўрғон: Кун бўйи Мелихўжаликлар муаммо ва таклифлари тингланди
20.01.2024 - 09:08Мелихўжа маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” давлат дастури доирасида ривожлантириладиган, бунда кўп йилдирки, аҳолини қийнаб келаётган ташвиш ва муаммоларга ечим топиладиган бўлди. Бу асосан, ҳудуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмири ва ободонлиги, ижтимоий соҳа иншоотлари фаолиятига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш орқали маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилаш каби жиҳатларни қамраб олмоқда.