ПАХТА ЕТИШТИРУВЧИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА !

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туманда 2024-йилда уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун ҳудудларда қишлоқ хўжалиги субектлари ўртасида танлов ўтказилади.

Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза,
2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат,
3. Туман Қишлоқ хўжалиги Ер ресурслари бўлими маълумотномаси,
4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома,
5. Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси,
6. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлимлари томонидан берилган маълумотнома,
7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси),
8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар),
9. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси),
10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома,
11. Агросаноат мажмуа устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси,
12. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича пахта-тўқимачилик кластери томонидан берилган маълумотнома,
13. Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича пахта-тўқимачилик кластери томонидан берилган маълумотнома, 
Туманда қишлоқ хўжалиги субектлари ўртасида танлов асосида танланишини, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан 2024-йилнинг 15-январдан 5-февралгача туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2024-йилнинг 5-феврал куни 18:00 да тўхтатилади. Қўшимча маълумотлар учун: +998906010155 ва +998944781075 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM