СЕССИЯ
30.12.2021 - 18:092021 йил 30 декабрь куни халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Муҳиддин Тешаев олиб борди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
2021 йил 30 декабрь куни халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Муҳиддин Тешаев олиб борди.
Каттақўрғонда юксак кўтаринкилик ва зўр тайёргарлик билан ташкил этилган “Президент арчаси” байрам тантанаси болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди. Каттақўрғон туман ҳокимлиги олдида қад ростлаган арча атрофида бошланган “Президент арчаси” тантаналарига оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 - 15 ёшли фарзандларидан иборат 36 нафар ўғил-қиз таклиф этилди.
Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш доимий эътиборда. Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори оилаларнинг турмуш даражасини ошириш ва Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.