Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОНДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” ТАНТАНАЛАРИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғонда юксак кўтаринкилик ва зўр тайёргарлик билан ташкил этилган “Президент арчаси” байрам тантанаси болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди. Каттақўрғон туман ҳокимлиги олдида қад ростлаган арча атрофида бошланган “Президент арчаси” тантаналарига оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 - 15 ёшли  фарзандларидан иборат 36 нафар ўғил-қиз таклиф этилди.

КАТТАҚЎРҒОНДА 2298 НАФАР ОИЛАГА 800 000 СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛМОҚДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш доимий эътиборда. Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори оилаларнинг турмуш даражасини ошириш ва Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЙИЛ САРҲИСОБИ: КАТТАҚЎРҒОНДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 160 ТА ОИЛА ЯНГИ УЙЛИ БЎЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинлашиб келаётган янги 2022 йилни қарши олар эканмиз, кузатиб қуяётган 2021 йилда қилинган ишларни сарҳисоб қилиб кўрамиз. Каттақўрғон туманида жорий йилда барча соҳаларда бунёдкорлик-қурилиш ишларининг кўлами катта бўлди. 
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM