Янгиликлар

СУВ ҲОВУЗИДА ИЧКИ ТУРИЗМ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 декабрь куни хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси таъминлаш мақсадида Каттақўрғон тумани “Сув омбори” ҳудудида туризм хизматлари ривожлантириш бўйича Каттақўрғон туман ҳоким Жамшид Насриддинов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абдували Отамуродов, тегишли ташкилот раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида учрашди.

Электрон рақамли имзо нима, уни қандай олиш мумкин?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

ЭРИ (электрон рақамли имзо) — имзонинг ёпиқ калитини қўллаган ҳолда ахборотнинг криптографик ўзгариши натижасида олинган ва имзонинг шаклланиш вақтидан бошлаб электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқловчи ҳамда имзо калити сертификатини имзо эгасига тааллуқлилигини текширувчи электрон ҳужжатнинг реквизити ҳисобланади.

Болалар пули ва моддий ёрдамнинг бугунги кундаги аниқ миқдорлари қанча?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдорлари:
• 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 250 000 сўм;
• ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 000 сўм;
• оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм;
• оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан.
Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM