ШЎРАК МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ
25.08.2022 - 13:36Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида Каттақўрғон тумани "Шўрак" маҳалласининг янги биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Жамшид Насриддинов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Исроил Жабборов, сектор раҳбарлари ва маҳалла аҳли иштирок этди.