Каттақўрғонда “Устозлар миллий форуми” ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.  

Туман ҳокими Жамшид Насриддинов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлади.  

Мамлакатимизда халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ҳамда билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш борасида жиддий ишларга киришилди.

Бугунги кунда туманда 100 та мактаб, 3 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритмоқда. 52602  минг нафардан ортиқ ўқувчига 3878 нафар педагог-ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. 2021/2022 ўқув йилида умумтаълим муассасаларининг 11 синфини битирган 3 минг 301 нафар ёшларнинг 61 нафари олтин, 5 нафари кумуш медал олди.  

2022/2023-ўқув йилида мактабларга 5 минг дан ортиқ болани 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган. Ўтган ўқув йилида фан олимпиадасининг республика босқичида каттақўрғонлик ўқувчилар ҳам совринли ўринни қўлга киритди. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда таълим сифатини яхшилаш мақсадида мактабларга бошқа вилоятлардан тажрибали ўқитувчилар директорлик ва ўқитувчилик лавозимларига ишга қабул қилинди. 

Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирланди.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM