"Марди Султонов"ликлар зафар маррасига етиб келди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Марди Султонов ММТП жамоа хўжалиги фермерлари пиллакорлари зафар маррасига етиб келдилар. Туманда биринчилардан давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан 40100 кг ўрнига 40426 кг қимматбаҳо пилла хом ашёси йиғиб олиб, яъни 101 фоизга бажарди.

— Бу йил жамоа хўжалигимиздаги 729 қути ипак қурти парваришлади, - дейди Марди Султонов жамоа хўжалиги раиси Эшниёз Мавлонов. – Бор-йўғи бир ой давом этадиган мавсум манфаатдорлигини одамлар юракдан сезиб ишлашяпти. Чунки, қурт боқиб 5-6 миллиондан оиласига даромад олганлар анчани ташкил этади.  Қолаверса, пиллакор учун бир йиллик иш стажи ҳам бор.

“Кумуш тола”дагилар Марди Султоновликлар топширган ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган толага айланади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM