“Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, шунингдек беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани, бошқа шу каби ташаббускорлик ва фаоллик учун мукофотланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM