Туманда дезинфекция ишлари жадал олиб борилмоқда

Чегара билмас бу Коронавирус пандемиясининг мамлакатимизга кириб келган илк кунлариданоқ унга қарши курашишга туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов бошчилигида ҳамжиҳатлик ва кучайтирилган тартибда доимий ишлар олиб борилмоқда. Бу ишлар туманимиз фуқаролари саломатлиги ва уларнинг осойишта ҳаётини сақлаш учун қилинмоқда.

Олиб борилаётган тадбирлар доирасида деҳқон бозори, кўп қаватли уйлар, объектлар ҳамда марказий кўчалар дезинфекция қилинди. 

Жамият тараққиётига, инсон ҳаётига хавф солаётган вирусга қарши курашилаётган мана шундай вазиятда барча тумандошларимиз ўз уйларида қолиб, карантин қоидаларига риоя қилсалар кифоя. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM