15 октябргача  ҳеч ким мол-мулк ва ер солиғини тўлашга мажбур этилмайди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жорий йилнинг 6 май куни ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчилар: маошимиздан мажбуран солиқ тўловларига ушлаб қолинмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Хабарда Каттақўрғон тумани Халқ таълими бўлими ва туман ҳокимлиги раҳбарлари ўқитувчиларнинг апрель ойи маошидан мажбурий равишда мол-мулк ва ер солиғи учун тўловлар ушлаб қолмоқчи эканлиги баён этилган.
 

Маълумки, жорий йилдан бошлаб мол-мулк ва ер солиғи тўлови тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгиланган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йилнинг 15 октябригача узайтирилди. Ушбу муддатга қадар ҳеч ким мол-мулк ва ер солиғини тўлашга мажбур этилмайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, имконияти мавжуд юртдошларимиз охирги муддатни кутмасдан солиқларни тўлаб,мамлакатимиз бюджетини тўлдиришга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Эндиликда фуқаролар уйдан чиқмаган ҳолда” Soliq мобил“иловаси орқали солиқларни тўлаш имкониятига эга.
 

Ижтимоий тармоқларда атайин бундай ёлғон  хабар  тарқатиб,аҳолини чалғитаётган кимсалар кўзини  каттароқ  очиб,ҳақиқатга тик  боқса яхши  бўларди.Бўлмаса ҳазрат  Навоий ёзганидек:”Ҳар  кимки сўзи  ёлғон,ёлғони  зоҳир  бўлғач уёлғон”. 
 

Каттақўрғон туман Халқ таълими бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM