Депутат аҳоли томорқасида...

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутати Рўзимурод Джўраев Яккабоғ маҳалласи котиби Р.Комилов билан маҳалладаги хонадонларда уйма-уй юриб, аҳолига карантин вақтида уйда ўтиришлари лозимлиги, зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликлари, уй-жойини тоза тутишлари ва  гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари кераклигини тушунтирди. Ҳар  бир хонадон эгаларига карантин  даврида бекор  ўтирмасдан томорқадан самарали фойдаланиш кераклигини, бирор қарич ерни ҳам қолдирмасдан рўзғор учун керак бўладиган маҳсулотларни экишлиги, агар ҳозир экмасак, кейин кеч бўлишлигини  алоҳида  таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, депутат Р.Джураев ҳудудда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар томорқасига ишлов беришда амалий ёрдам кўрсатиб, томорқаларига экиш  учун 1000 туп помидор кўчати олиб берди. 

Аҳоли томорқаларидан  фойдаланиш ҳолатини ўрганган депутат бу борада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этишга ҳаракат қилишлигини айтди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM