1 сотихдан 10 миллион даромадга қандай эришиш мумкин?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев бугун Каттақўрғон туманида 2020 йилги ҳосили учун чигит экиш ва қишлоқ хўжалик техникаларининг мавсумга тайёргарлигини кўздан кечирди. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманда ўтган йилдан бошлаб соҳани техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, илм-фан ва инновацион ғояларни жорий этиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Соҳа ривожи учун 19 та замонавий пневма сеялка, 32 та культиватор, 10 та ҳайдов, 20 та чопиқ тракторлари олиб келиниб, қишлоқ хўжалик техникаларининг 15-20 фоизи янгиланишга эришилди. Жорий йилда ҳам Туркия давлатидан 72 дона замонавий пневма сеялкалари келтирилди, техника паркини янгилаш мақсадида 35 та юқори унумли трактор келтирилди. 2020 йилда 10 минг 974 гектар майдонда “оқ олтин” етиштиришни режалаштирган туман пахтакорлари бу йил тўлиқ туксизлантирилган чигит экишмоқда.  

Бош вазир ўринбосари туманда тумандаги кам таъминланган оилалар учун ташкил этилган қулупнай етиштиришга ихтисослашган майдонни ҳам бориб кўрди. 15  гектардан ортиқ майдонда Польшанинг “Зинга-Зинга” навли қулупнай навини экилиб ҳар бир оилага 30-35 сотихдан майдон ажратилган.  

Бундан ташқари, Ў.Барноев тумандаги Қирғиз маҳалласи Навқа қишлоғида аҳоли томорқасидан фойдаланиш ва томорқа маданияти билан танишди. Ушбу маҳаллада яшовчи аҳолининг аксарияти томорқасида серҳосил навдаги қулупнай етиштиришни ўзлаштирган. Масалан бир сотих ердаги маҳаллий навдаги қулупнайдан 3 миллион сўмгача даромад олиш мумкин, янги навдаги қулупнайнинг шунча майдонидан эса 10 миллион сўмгача даромад олинади. Бу маҳалла бир қишлоқ, бир маҳсулот тамойили асосида қулупнай етиштиришни ривожлантириб бормоқда.  

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM