Ёлғон хабар кимга керак?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқиндан ижтимоий тармоқларда “Карантин вақтида газ баллони алмаштириш баҳоси 35 минг сўмдан 50 минг сўмга чиқиб кетди” деган  хабар  тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан жойига  бориб ўрганилди ва бу ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз.
Каттақўрғон туман газ филиали СУГ бўлими томонидан 36162 хонадон маиший газ баллон билан таъминланган.Ҳар ойда мазкур хонадонларга (402000 (тўрт юзи икки минг) кг СУГ маҳсулотлари, 20 кг 50 литр сиғимга эга суюлтирилган газ маҳсулотлари билан тўлдирилган) маиший газ баллонлар тўлиқ дезинфекция қилиниб, тасдиқланган жадвал асосида ҳар 35-45 кун давомида 22400 (йигирма икки минг тўрт юз) сўмдан етказилиб, жойида ўрнатиб берилмоқда.
  Шунингдек, Каттақўрғон туман газ филиали, шу жумладан филиалнинг суюлтирилган газ бўлими фаолияти ва СУГ маҳсулотларининг белгиланган жадвал асосида тумандаги 69 та маҳалла кесимида етказилиши ҳолатини кунлик маълумоти ҳокимлик томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ёлғон хабар кимга керак? Агар рост бўлган тақдирда ижтимоий тармоққа эмас, тегишли органга мурожаат қилган бўлар эди. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM