Каттақўрғон туманида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Иштихон, Паст Дарғом, Самарқанд, Нарпай ва Каттақўрғон туманидан келган 210 нафар фуқаро уй-жой, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, таълим, йўлларни таъмирлаш, ичимлик сувини яхшилаш масалаларида мурожаат қилди.
Билдирилган масалаларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди, ўрганиш талаб этиладиган муаммолар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.