Раҳбар ва ёшлар учрашуви Туман прокурори ёшларни қўлаб-қувватлашини айтди

Каттақўрғон туманидаги 15-сон мусиқа ва санъат мактабида шу ҳудуддаги 200 нафардан фаол ёшлар иштирокида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хожаев, туман ҳокими ўринбосари Собир Мингбоев ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокидаги учрашувда ёшларнинг таклиф, ташаббус ва муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Учрашувда туман прокурори Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги  таъкидлаб ўтди.

Очиқ-ошкора, мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар эришаётган ютуқлари, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдирди.

Якунда ёшларга Чингиз Айтматов, Абдулла Қодирий, Ўткир Хошимов сингари атоқли ўзбек адибларининг “Ўтган кунлар”, “Нур борки соя бор”, “Темур тузуклари”, “Юзма-юз” каби ва жаҳон адабиётига мансуб бадиий китоблар тўплами  фаол ёшларга тарқатилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM