Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Ёшларнинг лидер бўлишга қизиқиши ортди
Тумандаги Жумабой маҳалласи ҳудудида жойлашган 46-мактабда ҳудуд ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида "Солиқ ва Ёшлар" учрашуви ўтказилди. Ноананавий тарзда бўлиб ўтган учрашув давомида ёшларга солиқ ва солиққа тортиш, тадбиркорликка йўналтириш, кўп китоб ўқиб комил инсон бўлиш, лидерлик қобилиятини шакллантириш каби мавзуларида қатор тушунтиришлар берилди. 
Ёшлар билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашув креатив ёндашув асосида ташкиллаштирилгани билан барчанинг ёдида қолди. У учрашув давомида ҳозирги давр ёшлари учун яратиб берилаётган кўплаб имкониятлар тўғрисида алоҳида тўхталиб,  бундан ҳар бир инсон самарали фойдаланиши кераклиги ҳақида гапирди. 
Учрашув сўнгида тадбирда фаол иштирок этган иштирокчилардан бир гуруҳига китоблар жамланмаси совға қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM