ТАДБИР КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар тумандаги барча умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири туман Маданият бўлими концерт залида бўлди.

Тадбирда улуғ аллома ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғирилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, навқирон авлод онгига сингдиришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. 

Ёшлар шоир ғазалларидан намуналар ўқиди, саҳна кўринишлари ва мумтоз қўшиқлар ижро этишди.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM