ЭЪТИРОФ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27  декабр куни ёшлар билан учрашуви давомида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш,ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш мақсадида 7-8 февраль кунлари Хива шаҳрида ўтказилган "Ислоҳотда ёш кадрлар саммити" бўлиб ўтди.Ушбу Саммитда мамлакатимизнинг энг фаол ва ташаббускор ёшлар орасидан сараланган 104 делегат иштирок этишди.. Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Самарқанд вилоят бўлинмаси бизнес консултанти,бокс бўйича спорт усталигига номзод, кўплаб Халқаро ва мамлакатимизда ўтказилган лойиҳа ва кўрик-танловлар ғолиби Уқлиев Aббос Aктам ўғли делегат  бўлиб иштирок этди.Хоразм вилоят ҳокимлиги,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сенаторлардан ташкил топган ишчи гуруҳ  мамлакатда ижтимоий-иқтисодий муаммолар,давлат бошқаруви,мамлакатда ёш кадрлар муаммоси ва ислоҳотлардаги бугунги кундаги муаммолар ва ечимлар борасида ёшларни тинглашди. Самарқанд вилояти номидан иштирок этган А.Уқлиев бир овоздан” ТҲЕ БЕСТ ДЕЛЕГAТЕ” сифатида эътироф этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM