Тадбиркорликнинг жадал ривожи

Бугунги кунга келиб туманда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 1238 тани ташкил этмоқда. Қувонарлиси шундаки, улардан фаолият кўрсатаётганлари 93,4 фоизни ташкил этади.
Тадбиркорлик субъектларини таҳлил қилар эканмиз, унда саноат соҳасига 243 таси ёки 21фоиз, қурилиш соҳасига 113 таси ёки 9,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик соҳасига 250 таси ёки 21,6 фоиз, савдо соҳасига эса 323 таси ёки 27,9 фоизи тўғри келишини кўришимиз мумкин. Шунингдек, ташиш ва сақлаш, яшаш  ва овқатланиш, ахборот ва алоқа, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш каби бошқа соҳаларда ҳам тадбиркорларимиз самарали меҳнат қилишмоқда.
Туманда бизнес юритишнинг нисбатан янги шакли ҳисобланган оилавий корхоналар сони 2020 йил 1 январга келиб 123 тага етгани халқимизнинг бу турдаги тадбиркорликка ҳам алоҳида эътибор билан қараётганини кўрсатади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM