Сессияда фаол депутатлар рағбатлантирилди

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг LX сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ва профилактика инспекторлари, туман солиқ инеспецияси бошлиғи, туман Кенгаши депутатлари ҳамда тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сессияга Кенгаш раиси А.Бахрамов раислик қилди. Сессия кун тартибига Каттақўрғон туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масаласи қўйилди.
 Ушбу масала юзасидан туманнинг 2020 йил учун бюджет параметрларини тасдиқлаш ҳамда маҳаллий бюджети жамғармасига маблағларнинг тушиши ва уларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисида туман молия бўлими мудири Алишер Худойбердиев маъруза қилди.

Кўрилган масала юзасидан туман Кенгаши депутати Р. Джўраев сўзга чиқди. Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия сўнгида Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгишидаги самарали меҳнати, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фаол депутатлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM