Янги ҳаммом биноси ишга туширилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Тумандаги Каттаминг қишлоғида ташаббускор Сарвар Худойбердиев томонидан янги ҳаммом биноси қурилиб ишга туширилди ва шу орқали маҳаллий аҳолига ҳаммом хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди. Ҳаммом биносида бир вақтнинг ўзида 13 кишига хизмат кўрсатиш таъминланади. Шунингдек, бинода мижозлар сартарошхона ҳамда чойхона хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.


- Маҳаллий бозор шароитини ўрганиш жараёнида маиший хизматлар кўрсатиш билан шуғулланиш, айниқса, аҳолига ҳаммом хизмати кўрсатиш инқирозга учраш даражаси анча паст бўлган фаолият турларидан бири эканлиги аниқ бўлди, - дейди ташаббускор Сарвар Худойбердиев. – Билишимизча, биринчидан маҳаллий аҳолида ушбу турдаги хизматга бўлган талаб юқори ва  ушбу талаб кундан кунга ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳам ушбу ҳудудда янги ҳаммом биносини қуриб ишга туширдик. 


Мазкур ҳаммом биноси қурилиши учун 670 млн. сўм миқдорида моддий маблағ сарфланди. Ушбу маблағнинг 400 млн. сўми ДТ “Халқ банки”нинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Ҳаммомнинг ишга туширилиши билан биргаликда ушбу масканда 5 та янги иш ўринлари ҳам яратилди.
Ташаббускор томонидан келгусида ушбу ҳудуддда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ва болалар майдончаси қурилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM