Молиявий пирамида ташкил этган 23 ёшли йигит одамлардан 600 минг доллардан ортиқ пул йиғиб олди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 1996 йилда туғилган Ш.З. мулкий манфаат бериш бўйича ўз зиммасига мажбурият олиш йўли билан фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини амалга ошириб келган. У жорий йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар 21 кишининг 633 минг 400 АҚШ доллари ва 22,5 миллион сўм пулини жалб этиб, уларнинг олдида олган мажбуриятларини янги жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан қисман бажариб, фуқароларнинг 577 минг 400 АҚШ доллари ва 22,5 миллион сўмини қўлга киритгани аниқланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, у жиноий фаолияти давомида қўлга киритган маблағларининг асл хусусияти ва манбасини яшириш мақсадида 153 миллион сўмга “Lada Vesta” русумли автомашина сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ш.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM