200 дан ортиқ қишлоқ хўжалик фидоийлари тақдирланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси” Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб бу йил илк бор нишонланаётган ушбу санага бағишлаб "Ҳосил байрами" тадбири тумандаги  “РОЙАЛ” базмгоҳида ҳам кўтаринки руҳда кенг нишонланди. 

 Унда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан табриклаб, бир гуруҳ соҳа фидойиларига,жумладан “Жума Ҳайитов” фермер хўжалиги раиси Тоштемир Ҳайитов ва Мирзо Улубек ММПТ раиси Ибодилла Мардоновларга мотоцикл,  18 та ММПТ раислари, 50 та илғор фермерлар, 50 та илғор теримчилар, 20 та илғор отряд раҳбарлари, 30 та илғор механизатор, 25 та илғор сувчи, 30 та илғор пиллакор ва 10 та ҳудудларга беркитилган вакилларга ҳокимликнинг кўкрак нишони, Фахрий Ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди.

Тадбир иштирокчиларига эстрадамизнинг таниқли санъаткори Юлдуз Турдиева ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди. Байрам тадбири йиғилганларда бой таассурот қолдирди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM