Спортчиларимиз зафар қучиб қайтишди

Самарқанд шаҳрида уч ёш тоифасида 2006-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида, 1 октябр-ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб, Самарқанд СЙКИБЎСМининг миллий кураш бўйича очиқ биринчилиги бўлиб ўтган эди. 

Мазкур мусобақада туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган тумандаги 63-умумтаълим мактаби ўқувчилари Жавоҳир Розиқов, Нуржахон Сайдуллаев, Ахрор Акбаровлар фахрли 3-ўринларни эгаллади.  Спортчиларимизни бундай ютуққа эришишида спорт мураббийи Маъруф Сайдуллаевнинг хизмати бениҳоя каттадир. 

Бугунги кунда Маъруф Бўриев мураббийлик қилаётган спорт тўгарагида 42 нафар ўғил ҳамда 24 нафар қиз болалар кураш сир асрорларини ўрганмоқда

Маълумот ўрнида бўлиб ўтган мусобақада туманимиз ўсмирлари жамоа ҳисобида ҳам ғолибликни қўлга киритишган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM