Сахийлик халқимиз ардоқлаган фазилат

Халқимизда қўни – қўшничилик, қариндош – уруғчилик, меҳр – оқибат каби эзгу тушунчалар азалий қадриятларимиздандир. Шу боисдан ён-атрофимиздаги кўмакка муҳтож инсонларни қўлидан тутиш ҳам халқимизга хос фазилат
         Яқинда кам таъминланган оилаларга, ўзгалар меҳр-эътиборига муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг мушкулини осон қилиш мақсадида ДТ “Халқ банки” Самарқанд вилояти бошқармаси ва ДТ “Халқ банки” Пайшанба филиали ходимлари тумандаги Муллакўрпа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кам таъминланган Васлиддин Турдиев ва Кадан маҳалласида яшовчи Зокир Тоировларнинг оилаларидан хабар олинди. Оила аъзоларига кузги-қишки кейим-кечаклар, ўқув қуроллари, турли совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

 - Банк ходимларининг бу саховатпешалигидан жуда хурсанд бўлдик, - дейди Зокир Тоиров. - Тўрт нафар фарзандим бор, оилада бироз етишмовчиликлар мавжуд эди. Бу камчиликни бартараф этиш учун томорқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Кўрсатилган беғараз ёрдам учун барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

Ғ.Қаршиев

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM