Ёшлар ҳуқуқий саводхонлигини оширди

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, туман судлари ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туман суди биносида  “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси доирасида “Суд ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳуқуқий тарғиботни йўлга қўйишда амалга оширилган ишлар самараси, йўл қўйилган камчиликларга суд мутасаддилари томонидан таҳлил қилиб берилиши янги вазифаларни белгилаб олишимизда катта ёрдам бўлади. Энг муҳими, суд идоралари билан ҳамкорликда ишлашнинг янги режалари ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг шу даврига қадар таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар ва чекка қишлоқларда олиб борилган тарғибот тадбирлари, учрашув ва очиқ мулоқотлар борасида тўхталиб, мавжуд камчиликлар санаб ўтилди ҳамда бир қатор эришилган ютуқлар мисоллар билан кўрсатилди.

Учрашув якунида 2019 йил якунига қадар ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича тегишли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Сарвар БОБОЕВ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Каттақўрғон туман Кенгаши раиси.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM