Каттақўрғон туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Бугун яъни 28 июн куни туман маданият концерт залида Каттақўрғон туман ҳокими А.Бахрамов иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 250 нафар ёшлар ҳамда тумандаги ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди. 
Кўтаринки ва ўзгача руҳда ўтган учрашувда туман ҳокими ёшларга ҳаётда чуқур билим олиб, китобни ўзига дўст қилиб, келажак пойдеворини бугундан қуриш кераклиги ва бошқа ҳаётий тажрибалари тўғрисида очиқ мулоқот тарзида давра суҳбати ташкил этди.
Шунингдек, учрашув давомида ўқув йилини аъло баҳоларга битириб, олтин, кумуш медал ҳамда қизил диплом соҳиблари, бокс бўйича ёш қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати ғолиби, Ўзбекистон чемпиони каби бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, ёш доирачилар, скрипкачилар, илк бор ёшлар симфоник оркестри ҳамда эстрада юлдузи Жасур Умировларнинг концерт дастурлари ёшларнинг қувончига шерик бўлиб, ўйин-кулги ва юқори кайфият бахш этди

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM