Каттақўрғонда қишда қулупнай етиштириб, килосини 200 минггача сотмоқда

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Қумоқ маҳалласида яшовчи Мирмуҳсин Дониёровнинг 3 сотихли иссиқхонасида экилган Кореянинг "Seolhyan" навли қулупнайи қиш бўлишига қарамай пишди.

Қумоқ маҳалласи ёшлар етакчиси бўлган Мирмуҳсин ишдан бўш вақтларида оиласи билан қулупнай парваришлаб, маҳаллий бозорларимизга 3-4 кунда 8-10 кг қулупнайни 150 мингдан 200 минггача сотиб, 3 сотихдан 20-25 миллион даромад топмоқда. 

Авваллари йилда бир марта, фақат баҳорда ҳосил олинган бўлса, энди деҳқонлар қулупнайнинг янги навларини парваришлаб, йилнинг исталган пайтида ҳам ҳосил ола бошлади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM