Қорадарё маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов туман ҳокими Жамшид Насриддинов иштирокида туман ва шаҳар учинчи сектор раҳбарлари ва котиблари учун “Секторлар фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган” семинар ўтказилди. 

Семинар давомида “Қорадарё” маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида қайд этилганидек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилган. 

Бинода маҳалла раиси,  ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика нозири учун барча қулайликларга эга алоҳида хоналар ажратилган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM