Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О. Ибрагимов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлими бошлиғи полковник У. Жўрабоев Каттақўрғон туманида бўлиб, туман ҳокими Жамшид Насриддинов бошчилигида ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларининг ва кўп қаватли ўйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Дастлаб Пайшанба шаҳарчасидаги 18 та маҳалла, ижтимоий соҳа обекъларига электр тарқаладиган Қорадарё участкасида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди.
Шундан сўнг, Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган 21-боғчада бўлиб, иситиш тизимларининг яроқлилик даражаси, кўмир захиралари яратилганлик ҳолатини кўздан кечирди.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар ертўлаларига ўрнатилган ИТП ускуналарининг ишчи ҳолати билан танишди.
Чўянчи маҳалласида жойлашган 8-мактабда ҳам бўлиб, қурилиш-бунёдкорлик ҳолати, иситиш тизимларининг яроқлилик даражаси, кўмир захиралари яратилганлик ҳолатини кўздан кечирди.
Сўнгра, Чўянчи маҳалласида яшовчи Рустам Отамуродов хонадонида бўлиб, ҳомийлик йўли билан қурилаётган уйининг қурилиш ишлари билан танишди ва ўзининг зарурий тавсия ҳамда маслаҳатларини берди.