“Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” тамойили асосида кун сайин кўркамлашиб бораётган Чўянчи маҳалласида 15 октябр "Халқаро қишлоқ аёллар куни" муносабати билан “Оилам менинг бахтим" кўрик танлови ўтказилди.
Кўрик танловда Муҳаммадиевлар оиласи"Энг фаол оила", Қаршиевлар оиласи "Энг аҳил оила" ва Асадовлар оиласи "Энг ибратли оила" номинациялари бўйича ғолиб бўлишди.
Ғолибларни Республика ишчи гуруҳи аъзоси Тўлиной Қодирова ва туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Сайёра ДЖумаевалар ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирлашди.