Каттақўрғон туманида ҳар Чоршанба тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш куни доирасида туман ҳокимлигида туман ҳокими Жамшид Насриддинов лойиҳа гуруҳи аъзолари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.
Туман ҳокими ҳудуддаги ҳар бир ташаббускор тадбиркорлар билан алоҳида мулоқотда бўлиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан тақдим этилган 30 дан ортиқ лойиҳалари билан танишиб чиқиб, қилинган мурожаат ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича туман раҳбари алоқадор мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва вазифаларни берди.