“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” аҳоли муаммоларини бартараф этилишдаги муҳим қадам

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” аҳоли муаммоларини бартараф этилишдаги муҳим қадам

Ҳаммамизга маълумки, 2023 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Шунга асосан  2023 йилда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 12 млрд. 495,2 млн.  сўм миқдорида маблағ режалаштирилиб, шундан 50 фоизи яъни 6 млрд. 247,6  млн. сўм маблағ 1-чоракда фуқаролар ташаббус жамғармасига ўтказиб берилди. Бундан ташқари 2023 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 30 фоиз миқдорда, яъни 1 млрд 526,2 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига жамғарманинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ 867,5 млн. сўмни ташкил қилган. Натижада 1 ярим йилликда жамғармада жами бўлиб 8 млрд. 641,3  млн. сўм маблағ шакллантирилган.

Фуқаролар томонидан ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича  Openbudget.uz ахборот портали орқали 1-босқичда 176 та таклифлар билдиришган. Шундан 136 та таклифлар овоз бериш жараёнида қатнашган. Энг юқори овоз тўплаган 7 та таклифлар ғолиб деб топилган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117 сон қарорига асосан 2023 йилнинг февраль — апрель ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун маблағлар ажратилган бўлиб туманимиздаги 2000 тадан юқори овоз тўплаган 18 та таклифлар ғолиб деб топилиб қўшимча 19 млрд 400,0 млн сўм маблағлар ажратилган.

Тўпланган овозлар натижаси бўйича мактабгача таълим тизими бўйича 4 та таклиф учун 4 млрд 800,0 млню сўм, халқ таълими тизими бўйича 11 та таклиф учун 12 млрд. 600,0 млн. сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 1 та таклиф учун 1 млрд. 200 млн. сўм, ички кўчаларни асфальтлашга 6 та таклиф учун 7 млрд. 80,0 млн. сўм, Каттақўрғон туман Итисослаштирилган мактабга қуёш панеллари ўрнатиш билан боғлиқ 1та таклиф учун 600,0 млн. сўм ва махалладаги электр устунларини алмаштириш ва трансформаторлар ўрнатиш билан боғлик 1 та таклиф учун 1 млрд 400,0 млн. сўм, жами бўлиб 25 та таклифлар учун 27 млрд 680,0 млн. сўм маблағлар ҳар битта ғолиб деб топилган таклифлар учун алоҳида ҳисоб рақамлар очилиб, маблағлар молиялаштириб берилган.

Шундан, 8 та лойиҳага жами 7 млрд. 213,6  млн. сўмлик шартномалар тузилган. Ҳозирда қолган 17 та лойиҳага шартнома тузиш ишлари амалга оширилмоқда. 

 

Каттақўрғон туман Иқитисодиёт ва молия бўлими

 

.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM