Сузиш ҳавзаси очилиши муносабати билан 25 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Тадбиркор бой бўлса, Халқ бой бўлишини янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли кўрсатмоқда. Ана шундай бой тадбиркорлардан бири каттақўрғонлик Ғолибжон Одиловдир. Бугун у замонавий сузиш ҳавзасини очилиш маросимини ўтказди. Очилиш маросимида туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Замонавий сузиш ҳавзасини очилишида туман ва шаҳарда яшовчи 25 нафар ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини суннат тўйлари қилиб берди. Унда туман ва шаҳар ҳокимлари сўзга чиқиб, суннат тўйи бўлаётган болажонларни табриклаб, келажакда етук инсон бўлиб етишишларини тилашди.

Кекса нуронийлар дуода, болажонлар эса шоду ҳуррамликда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди. Тадбир сўнгида болажонларга совғалар улашилди.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM