Маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ечиш борасида олиб борилаётган ишлар

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Абу Райҳон Беруний бобомизнинг «Кимки тозалик ва покизаликка ўз ихтиёри билан берилиб, уни тутишга қодир бўлолса, у маъмурчиликка эришади. Кимда ким тозаликка эришолмаган бўлса – фақирликда умр кечиради». ушбу сўзлари билан бошламочиман. Ушбу пурмано сўзлар бугунги кун учун ҳам ўта долзарбдир.

 Бугун аҳоли хонадонларида ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишда “Анваржон Бизнес Инвест” масъулияти чекланган жамияти тўлиқ хизмат кўрсатмоқда.

65 нафар ходим иш фаолият юритаётган ушбу филиалда 19 та транспорт воситаси мавжуд бўлиб, шундан 16 таси махсус чиқинди ташишга мўлжалланган техникалардир. Шу каби филиал юк ортиш ва ташиш ҳамда бошқа турдаги махсус транспортлар билан таъминланган.

Бугунги кунда туман маркази ва маҳаллалар гўзарларида чиқиндиларни жойлаштириш жойлари ва 110 та махсус темир қутилар ўрнатилган.

Филиал ходимлари махсус техникаларда мавжуд 69 та маҳалланинг 56 тасининг ҳар бир кўчасига тузилган жадвал асосида кириб, чиқиндиларни ташиб чиқаришмоқда. Ушбу техникалар аҳолига маҳалла раислари иштирокида тузилган оммавий шартномалар асосида хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 850 та юридик ташкилотлар билан шартномалар тузилган бўлиб, ушбу корхона, ташкилотларга ҳам хизмат кўрсатилади.

 “Анваржон бизнес инвест” масъулияти чекланган жамияти негизида 4.35 гектар майдонга эга чиқинди тўплаш полигони мавжуд. Туман ҳудудидан, шу каби аҳоли томонидан чиқарилган чиқиндилар техникалар ёрдамида бу полигонга чиқарилади. Полигонга тўпланган  чиқиндилар дастлаб  сараланиб полиэтилен ва елим чиқиндилар қайта ишланади. Бошқа чиқиндилар эса махсус техника ёрдамида чуқур ўраларга жойлаштирилиб, компост қилинмоқда.

Бироқ бугун кўрсатилаётган хизматлар учун тўловларни вақтида амалга оширмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Натижада маиший чиқиндларни олиб кетиш хизматидан аҳолининг 2 366,0 млн сўм дебитор қарздорлиги бор.

Ҳурматли тумандошлар! “Анваржон Бизнес Инвест” масъулияти чекланган жамиятида ишлаш нияти борлар учун 10 nf бўш иш ўринлари мавжуд. Ишчиларга туширган тушумнинг 30% гача миқдордаги пуллар ойлик шаклида берилмоқда. Бу маблағ ўртача 3 миллиондан 5 миллионгача сўм бўлмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM